Туриннинг «Ювентус» клуби 10 ёшли футболчи Рашид Ал-Хажави билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Норвегияда фаластинликлар оиласида дунёга келган Ал-Хажави маҳоратини намойиш этаётган YouTube’даги видеолавҳалари орқали оммага танилди.
Рашид Ал-Хажави «Ювентус» стадионига ташриф буюриб, тенгдошлари билан клуб базасида биринчи машғулотини ўтказишга улгурди.