Мадриднинг «Реал» жамоаси клуб сардори Серхио Рамос Испания — Албания (2:0) ўйинида жароҳат олганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Тиббий текширувлар Серхионинг тизза пайлари шикастланганини кўрсатди», – дейилади «Қироллик клуби»нинг матбуот хизмати хабарида.
Мадридликлар 30 ёшли ҳимоячининг сафга қайтиш муддати ҳақида расмий маълумот бермади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одатда бундай жароҳатдан фориғ бўлиш учун 1 ой керак бўлади.
Қайд этиш керакки, айни дамда ярим ҳимоячилар Лука Модрич ва Хамес Родригес ҳамда ҳужумчи Карим Бензема ҳам жароҳатларидан тикланмоқда.
Изоҳ (0)