Ўтган дам олиш кунлари Чеченистонда Аҳмат Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоат фонди 20 дан ортиқ тўй ташкил этиб берди. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шу дам олиш кунлари Чеченистон Республикасида 42 ёш инсон ҳаётида қувончли воқеалар бўлди. Россия Қаҳрамони Аҳмат Ҳожи Қодиров номидаги МЖФ ва туман маъмуриятлари раҳбарлари кўмагида 21 йигит ва 21 қиз оила қуришга муваффақ бўлди. Тўйлар Ножай-Юрт ва Гудермес туманларида бўлиб ўтди», — деб ёзди Қодиров.
Унинг сўзларига қараганда, октябрь ойининг бошидан бери Чеченистонда фонд ва туман маъмуриятлари кўмагида 64 та янги оила қурилди.
Изоҳ (0)