CIES Football Observatory Англия Премьер-лигаси клубларининг инглиз футболчиларидан қанча вақт фойдаланиши борасида тадқиқот ўтказди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Тадқиқот натижаларига кўра, «Борнмут» энг «инглиз» клуби деб топилди. Ушбу жамоада майдонга тушадиган футболчиларнинг 81 фоизи англияликлардан ташкил топган.
«Уотфорд» эса англиялик футболчилардан энг кам фойдаланадиган клуб деб топилди. «Қовоғарилар» сафида атиги бир нафар англиялик футболчи – Трой Дини (9 фоиз) майдонга тушади.
Қайд этиш жоиз, АПЛнинг атиги тўрт жамоаси – «Борнмут», «Бёрнли», «Кристал Пэлас» ва «Эвертон» англиялик футболчилардан 50 ёки ундан юқори фоизда фойдаланади.
АПЛнинг энг кучли ва қиммат клубларидан бўлган «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Челси» англиялик футболчилардан фойдаланиш бўйича паст кўрсаткичга эга.
Европа топ-5 чемпионатларига таққослаганда, Англия чемпионатида маҳаллий футболчилардан нисбатан кам фойдаланилади. Франция чемпионатида клублар 50 фоиздан ортиқ вақтни франциялик футболчиларга ажратади. Германияда 18 клубдан 7 таси, Испанияда 20 клубдан 11 таси, Италияда эса 20 клубдан 8 таси 50 ва ундан юқори фоизда маҳаллий футболчилардан фойдаланади.
Изоҳ (0)