«Даракчи» сайти хонанда Нилуфар Усмонованинг ҳомиладор эканини тасдиқловчи яна бир ҳолатни аниқлагани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, қўшиқчи Instagram саҳифасига жойлаган суратга қолдирган изоҳи билан ҳомиладорлиги ҳақиқатга яқин эканлигини исботлагандек бўлган.
Постда Ҳулкар Абдуллаеванинг «Еясим галди» таронаси ҳақида шундай сўз боради: «Йок-эй ана ина галди, кавоб йиясим галди, ширкавоб йиясим галди. Ликиллаб дургангина қалтираб дурган думбала салингангина кавоб еясим галди».
Кейинроқ Нилуфар Усмонова мазкур таронага қуйидагича таъриф берди: «Севдим шу қизнинг ижодини. Эсимдан кўтарилай дебди, ‘Пака-пак’ ва ‘Лазги’сига роса — чап ёнга, ўнг ёнга рақс тушибман. Кайфиятинглар бўлмаса, Youtube’га кириб, унинг клипларини кўринглар».
Сурат остига изоҳ қолдирган кузатувчилар Нилуфар Усмонованинг ҳолатида бу оддий хол экани ҳақида айтган. Маълумот учун, Ҳулкар Абдуллаеванинг «Еясим галди» клипида ҳомиладор аёлнинг қизиқарли ҳолати акс этган.