Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Блерим Жемаилининг рафиқаси, албаниялик фотомодель Эрьона Сулеймани GQ Italy журнали томонидан Европанинг футбол ишқибози бўлмиш энг гўзал аёли деб тан олинди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Сулеймани турмуш ўртоғи иштирокидаги учрашувларга мунтазам равишда ташриф буюради. У Евро–2016 пайтида шуҳратга эришди, унинг суратлари жаҳоннинг йирик спорт нашрларида чоп этилди.