Велосипедда сайр қилиш ишқибози бўлган голландиялик Томми Клейн бир куни шаҳардаги соҳилбўйининг ҳолатини кўриб, ҳафсаласи пир бўлди: жуда катта ҳажмдаги чиқиндиларни ҳеч ким тозалаб олишга уринмасди ҳам. AdMe ёзишича, йигит ушбу муаммони ўзига хос тарзда ечди: ҳар куни эрталаб у битта халтани чиқинди билан тўлдириш учун 30 дақиқа барвақтроқ уйғонадиган бўлди.
Бир ҳафтада 20 халта ахлат тўплади, шунда соҳилбўйи кескин ўзгариш касб этди.
Томми ўзининг соҳилбўйини тозалаётгани акс этган суратларни Facebook’га жойлади ва 180 кишининг кўмагига эга бўлди.