Гаитида «Мэттью» довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1000 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Маҳаллий мансабдорларнинг таъкидлашича, Шимолий ва Жанубий Американинг энг ночор мамлакатида ҳозирги пайтга келиб табиий офат туфайли 1000 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Гаитида «Мэттью» довулининг юзлаб қурбонлари хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Уч кунлик мотам давомида миллий байроқ туширилади, тунги клублар ва шунга ўхшаш муассасалар ёпилади, радио ва телевидение дастурларига ўзгартиришлар киритилади.