2017 йилда Россия захира жамғармаси маблағлари тугайди ва шундан сўнг Миллий фаровонлик жамғармаси маблағларидан фойдаланишга тўғри келади. Бу ҳақда, молия вазири ўринбосари Алексей Лавровга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, 2016 йилда захира жамғармасидан 2,1 триллион рубль, 2017 йилда эса 1,1 триллион рубль сарфланади.
«Суверен жамғармалар маблағлари, агар бунга жуда консерватив ёндашилса ва камомад чекланса, ҳозирча уч йилга етади», — маълум қилди у.
Россия молия вазирлиги захиралар битиши ҳақида илк бор 2016 йил 9 сентябрида огоҳлантирган эди. Ўшанда захирадан бюджет камомадини қоплаш учун 400 миллиард рубль сарфланган эди. Бундан кейин фонд пуллари янада фаолроқ ишлатилиши айтилмоқда.
2016 йил 14 апрель куни Россия президенти Владимир Путин захира жамғармаси пуллари яна тўрт йилга етишини айтган эди.
Изоҳ (0)