Таиланднинг Пхукет оролида заҳарли физалиялар топилгандан кейин ёпиб қўйилган барча пляжлар дам олувчилар учун яна очилди. Бу ҳақда 6 октябрь, пайшанба куни Phuket News маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қутқарув хизмати раҳбари Пратхают Чуаюань Пхукетда заҳарли денгиз жониворларининг сони сезиларли камайганлигини тасдиқлади.
Пляжлар чўмилиш учун очилган, бироқ сувда физалия ва медузалар учраши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белгилар соҳилда сақланмоқда.
Аввалроқ ҳудудидан заҳарли физалиялар топилганлиги туфайли оролнинг Найтон, Най-Янг, Лаян ва Май-Кхао пляжларида чўмилиш тақиқланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Маҳаллий ОАВларда Пхукет оролида таиландлик бир нафар сайёҳ физалиядан куйиш жароҳатини олганлиги ҳақида хабар берилган.
Қутқарувчилар соҳилга чиқиб қолган юзлаб шундай денгиз жониворларини йиғиб олган.
Изоҳ (0)