Покистоннинг Белужистон вилоятида 7 октябрь, жума куни поезд ичида бомба портлаши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, яна 16 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Портлаш Белужистон вилояти пойтахти Кветта шаҳридан 65 километр жануби-шарқда жойлашган Маха шаҳри яқинида содир бўлди.
Ҳозирча маҳаллий жангарилар гуруҳидан ҳеч бири портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)