ФИФА ижроия қўмитасининг собиқ аъзоси, Коста-Рика футбол федерациясининг собиқ президенти Эдуардо Ли ФИФАдаги коррупция иши бўйича айбини тан олишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ли ФИФА шафелигидаги йирик турнирларда тижорий ҳуқуқларни сотишда катта миқдорда пора олганликда айбланмоқда. 2015 йил сентябрида Швейцария расмийлари Лининг АҚШга экстрадиция қилинишини маъқуллади, 18 декабрь куни эса у АҚШ адлиясига топширилди.
Иш бўйича янги эшитувлар 16 мартда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)