Назранда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ноқонуний қуролли тузилмада иштирок этган уч нафар гумонланувчи йўқ қилинди. Бу ҳақда Ингушетия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Дастлабки маълумотларга қараганда, махсус операциянинг фаол босқичи якунланган. Жанговар тўқнашув давомида қаршилик кўрсатган икки нафар эркак ва бир нафар аёл йўқ қилинган.
Аввалроқ Ингушетия хавфсизлик хизмати бошқармасининг матбуот хизмати Назрань ва Гази-Юрт қишлоғида аксилтеррорчилик режими жорий этилганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Матбуот хизмати вакилининг сўзларига қараганда, режим амалда бўлган вақтда бир қатор чеклов ва махсус чоралар қўлланилади.
Изоҳ (0)