Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-При турнирининг биринчи куни ўз якунига етгани ҳақида «Оламспорт» хабар берди.
Унда ўзбекистонлик спортчиларга 7 та медалга эга чиқиш насиб қилди.
Етти вазн тоифасида бўлиб ўтаётган курашларнинг 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги мусобақасида Муҳриддин Тиловов олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаль 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида гиламга чиққан Диёра Келдиёровага насиб қилди.
Яна 5 нафар ўзбекистонлик дзюдочи бронза билан кифояланди: Нодира Гулова (-48 кг), Муқаддас Кубаева (-48 кг), Гулойим Жумабоева (-52 кг), Санобар Султонова (-57 кг) ва Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг).
Умумжамоа ҳисобида россиялик спортчилар 1-ўринни эгаллаб турибди. Делегация ҳисобида 2 та олтин ва 1 та кумуш медали бор.
Изоҳ (0)