БМТнинг амалдаги бош котиби Пан Ги Мун Антониу Гутерришни унинг ўрнини эгаллаш учун энг яхши танлов деб баҳолади. Бу ҳақда у Римда Италия президенти Сержо Маттарелла билан бўлиб ўтган учрашув якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Мен Гутерришни яхши биламан ва уни ажойиб танлов деб ҳисоблайман», — унинг сўзларини келтиради AFP.
Эслатиб ўтамиз, Гутерриш БМТ бош котиби сайловининг биринчи босқичида ғалаба қозонган эди. У охирги ойларда БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўтказилган барча овоз беришларда кетма-кет ғолиб бўлди. Гутерриш номзоди Хавфсизлик Кенгашида расман тасдиқланганидан сўнг у Бош Ассамблеяга таклиф этилади.
Изоҳ (0)