Мали шимоли-ғарбидаги Тимбукту шаҳри яқинида 5 октябрь, чоршанба куни Қуролли кучлар автомобилининг минада портлаб кетиши оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна икки нафари оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Agence France-Presse маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса Дуэнца ва Бамбара-Мауде аҳоли пунктлари ўртасида, Тимбуктуни жанубий ҳудудлар билан боғловчи трассада юз берди.
Куч тузилмалари вакилларининг сўзларига қараганда, портловчи қурилма масофадан туриб бошқарилган. Улар қўпорувчилик ҳаракати ижрочиларини қидириш бўйича операция бошланганлигини маълум қилди.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, охирги вақтларда Малида конвой ва патрулларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайган.
Изоҳ (0)