Бразилия федерал полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан коррупция бўйича янги иш очди. Бу ҳақда Estado de S. Paulo газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Тергов маълумотларига кўра, собиқ президент Odebrecht қурилиш компаниясига кредит олиш ва Анголада фойдали шартномалар тузишга ёрдам берган. Бунинг эвазига компания раҳбарияти Лула да Силванинг биринчи рафиқасининг жияни Тайгуара Родригес дус Сантус эгалик қилган фирма билан ҳамкорлик қила бошлаган.
Сентябрь ойида собиқ президентга коррупция ва 3,7 миллион реал (1,1 миллион доллар) пулларни ювиш иши бўйича айблов эълон қилинган эди. Терговчилар Гуаружа курорт шаҳридаги (Сан-Паулу штати) ҳашаматли уч қаватли квартиранинг ҳақиқий соҳиблари Лула да Силва ва унинг рафиқаси Мариза Летисиа эканлиги ҳақидаги хулосага келган.
Изоҳ (0)