Исроил мудофаа армияси ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо сектори шимолидаги марраларини ўққа тутди. Бу Сдерот шаҳрига уюштирилган ракета ҳужумига жавобан амалга оширилди, деб хабар беради «ТАСС».
Зарбалар Ғазо сектори шимолидаги Байт-Ханунга берилди. Ҳеч ким зарар кўрмагани айтилмоқда.
Илгарироқ Ғазо секторидан учирилган ракета Исроилнинг Сдерот шаҳрида портлагани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)