Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида ИШИД экстремистик ташкилоти жангариларига қарши аксилтеррорчилик операциясини амалга ошириш жараёнида АҚШ махсус топшириқли бўлинмаси жангчиси ўлдирилди. Бу ҳақда 4 октябрь, сешанба куни Пентагон матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Нангархар вилоятида ИШИДга қарши операция давомида қўлбола портловчи қурилманинг ишга тушиши оқибатида АҚШ махсус топшириқли бўлинмаси жангчиси ҳалок бўлди», — дейилади тарқатилган баёнотда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)