Урганчда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда округ ҳудудида сайлов участкалари тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.
Мажлисда ҳарбий қисмлар командирлари, туман ва шаҳар ҳокимликларининг президентлик сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномалари кўриб чиқилиб, 12-Хоразм сайлов округи ҳудудида 447 сайлов участкаси ташкил этилди. Сайлов участкаларининг тартиб рақами, чегараси ва манзили кўрсатилган рўйхати тасдиқланди.
Мажлисда сайлов жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов кампаниясининг ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли тўғрисида сўз юритилди.
Мажлисда жойларда ташкил этилаётган сайлов участкаларини давлат рамзлари, мебель, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа воситалари, участка сайлов комиссияси фаолиятини ёритувчи стендлар билан таъминлаш, йўл ва йўлакларни таъмирлаш, теварак-атрофни ободонлаштириш юзасидан ҳам зарур тавсиялар берилди.
Изоҳ (0)