Испания терма жамоаси ва «Барселона» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби аъзоси Хавининг фикрича, «Реал» етакчиси Криштиану Роналду 2016 йилги «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритиш учун фаворит бўлиб турибди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Криштиану Роналду бу йил ғалаба қозониш учун ажойиб статистикага эга. У Чемпионлар Лигаси ва Евро–2016 да ғолиб бўлди. Шунга қарамай, ‘Олтин тўп’ учун кураш осон бўлмайди. Месси Роналдуга жиддий рақобат кўрсатади», – деди Хави.
Изоҳ (0)