4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг аҳамияти» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давра суҳбатида МСК аъзолари, Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, ҳуқуқшунос олимлар, сайлов ҳуқуқи бўйича экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов тадбирда чиқиш қилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бўлажак сайловнинг аҳамияти, сайлов кампаниясини очиқ ва ошкора олиб боришнинг асосий мезонлари, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Изоҳ (0)