АҚШ президенти Барак Обама Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) қарорлари олдиндан ҳал қилинишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».
2009 йили Обама ХОҚнинг Копенгагендаги сессиясига бориб, 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Чикагода ўтказилишини қўллаб-қувватлаганди, аммо якунда Рио-де-Жанейро номзоди ғалаба қозонган эди.
«Копенгагенга учиб келсам, ҳамма Чикагонинг Олимпиада мезбони бўлиш имконияти яхши бўлади деб ўйлаган. Шу сабабли ҳам мен бир кунлик сафар уюштиргандим. Натижада ХОҚнинг қарорлари ФИФАники сингари олдиндан ҳал қилинишини ҳамма билиб олди», – деди Обама.
Изоҳ (0)