Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Нью-Йоркдаги Колумбия университети пресвитериан тиббий марказига ётқизилди. Бу ҳақда, AskaNews нашрига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, унинг юрагида операция ўтказилган бўлиб, айни пайтда реабилитацион курсдан ўтмоқда.
Берлускони «Руби иши» номини олган жанжал юзасидан гувоҳларни сотиб олишда айбланмоқда. Илгарироқ собиқ бош вазир вояга етмаган фоҳишалар хизматидан фойдаланишда айбланган, аммо кассация суди томонидан оқланган эди. Аммо Милан прокуратураси янги тергов бошлади. Сиёсатчи мазкур тергов юзасидан эшитувларда қатнашиши лозим эди, аммо хасталик боис эшитувлар қолдирилди.
Берлусконига янги аудиенция 15 декабрга белгиланди.
Изоҳ (0)