Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан имзоланган плутоний утилизацияси бўйича келишувни вақтинчалик тўхтатиш борасида кўрсатма берди. Ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилган фармон матнида бунга Вашингтоннинг душманона хатти-ҳаракатлари сабаб эканлиги айтилади, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Ҳужжатда таъкидланишича, гап ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи ускуналар яратишда фойдаланилмайдиган плутоний ҳақида кетмоқда.

РФ ТИВга АҚШ томонига тегишли огоҳлантиришни йўллаш топширилди.

Шу билан бир пайтда Россия раҳбари ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковни тегишли келишув ва баённомаларни тўхтатиш бўйича Федерал Мажлис палаталари йиғилишида ўз расмий вакили этиб тайинлаш тўғрисида фармойиш имзолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди