Колумбиянинг «Ла Экидад» жамоаси ҳужумчиси Есид Апонса 2 октябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нохуш ҳодиса Колумбиянинг Гуачене шаҳрида содир бўлди. Хабарда маълум қилинишича, 24 ёшли футболчининг автомобили йўлдан чиқиб кетган.
Маҳаллий расмийлар воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. «Ла Экидад» клуби Twitter’даги саҳифасида Есид Апонсанинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Колумбиялик футболчи фаолияти давомида маҳаллий «Индепендьенте», «Америка» ва «Бояка Чико» клубларида тўп сурган эди.
Изоҳ (0)