Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида жорий йилнинг 28—29 сентябрь кунлари Хивага Euronews телекомпанияси ходимлари С.Керни ва М.Бакю ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Euronews телекомпанияси ходимлари «Ичан-Қалъа» Давлат музей қўриқхонаси ҳудудида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри томонидан ташкил қилинган томошаларни тасвирга олди.
Шу билан бирга, меҳмонлар «Ичан Қалъа» Давлат музей қўриқхонаси бўйлаб экскурсияга чиқди ҳамда «Жума масжиди» ва «Тош ҳовли» тарихий обидалари ҳудудида тасвирга олиш ишларини олиб борди.
Изоҳ (0)