Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида олган жароҳати Эрон ва Хитойга қарши беллашувларда тўп суриш имкониятини бермайди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Аҳмедов Краснодар»нинг «Ницца»га қарши ўйинида жароҳат олган бўлиб, 59-дақиқада бошқа бир футболчига мажбуран алмаштирилганди. Унинг жароҳатини даволаш учун камида икки ҳафта муҳлат керак бўлади.Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни Эронга, 11 октябрь куни эса Хитойга қарши ЖЧ—2018 саралаши доирасида майдонга тушиши керак эди.
Изоҳ (0)