Туркиялик 200 нафар ҳарбий хизматчи мамлакатнинг хориждаги илк ҳарбий базасида хизмат ўтай бошлайди. База Сомалида, ушбу мамлакат ҳукумати билан тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида очилади, деб хабар беради «ТАСС».
БМТ томонидан маъқулланган ҳужжат доирасида тузилган базада 10,5 минг нафар сомалилик ҳарбийлар тайёргарлик ўтайди. Туркиялик ҳарбий хизматчилар инструкторлар вазифасини ўтайди. База хавфсизлигини таъминлаш мақсадида база учун қўшимча контингент ажратилади.
Туркиянинг хориждаги кейинги ҳарбий базаси Қатарда ташкил этилади. Бу борадаги келишув икки давлат ўртасида 2014 йилда имзоланган эди.
Изоҳ (0)