Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида тўп сураётган жанубий кореялик Сон Хён Миннинг Англиядаги келажаги уни 21 ойлик ҳарбий хизмат кутиб тургани учун сўроқ остида, деб ёзди «Чемпионат» The Telegraph нашрига асосланиб.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

24 ёшли Сон Хён Мин Жанубий Кореядаги мажбурий ҳарбий хизматни ўтамаган бўлиб, у буни 28 ёшига қадар амалга ошириши керак бўлади.

Ҳарбий хизматдан қутулиб қолишнинг йўли бор бўлиб, кореялик спортчи Осиё ёки Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиши керак. Сон Хён Мин Рио—2016 Олимпиадасида Жанубий Корея сафида тўп сурди ва турнирни чорак финалда якунлади.

2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари футболчини қутқариб қолиши мумкин. Бунинг учун у Жанубий Корея термаси сафида мусобақа ғолиблигини қўлга киритиши керак. Муаммо шундаки, бу вақт оралиғида «Тоттенҳэм» футболчининг келажаги мавҳум эканини инобатга олиб, у билан шартномани бекор қилиши ҳам мумкин.

Сон Хён Мин Чемпионлар Лигасининг Москвада «ЦСКА»га қарши бўлиб ўтган ўйинида ғалаба голини урган бўлса, Премьер-Лиганинг янги мавсумида 4 та гол уришга улгурган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда