Кипр суди март ойида Egypt Air авиакомпанияси самолётини қўлга олган фуқаро Сайфиддин Мустафони Мисрга экстрадиция қилиш қарорига келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тақдим этилган далиллар асосида мен 1996 йилги экстрадиция келишувида кўрсатилган барча шартларга риоя этилган, деган қарорга келдим», — маълум қилди ишни кўриб чиққан судья Дона Константина AFP’га берган интервьюсида.
Сайфиддин Мустафонинг адвокатлари у Миср ҳукуматининг сиёсий мухолифи эканлигини, шу боис Кипрдан бошпана сўраганини уқтирмоқда. Уларнинг фикрича, Мустафо ватанида адолатли суд қилинмайди.
29 март куни Сайфиддин Мустафо Egypt Air самолётини гаровга олиб, уни Кипрга қўнишга мажбур қилган эди. Бу ерга етиб келгач, у Кипр расмийларидан сиёсий бошпана сўраган эди.
Изоҳ (0)