Курдистон ишчи партияси (КИП) аъзолари билан бўлиб ўтган отишма натижасида Туркия хавфсизлик кучларининг уч ходими ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Хабар беришларича, хавфсизлик кучлари ва КИП жангарилари ўртасидаги тўқнашув Туркия жануби-шарқидаги Ҳаккяри вилоятида юз берган.
Haberturk телеканали ахборотига кўра, Туркияда фаолияти тақиқланган КИП жангарилари Юксакўва ҳудудида қуролли ҳужум уюштирган.
Изоҳ (0)