Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонлик режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Сотқин» фильми Қозоғистондаги «Евросиё» кинофестивалида қатнашади, дея хабар бермоқда «Культура.уз». У «Энг яхши Марказий Осиё фильми» номинациясига киритилади.

Фото: «Культура.уз»

Фото: «Культура.уз»

Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими 30 сентябрь куни Олмаотадаги Республика саройида бўлиб ўтади.

Таниқли кинодраматург Рихсивой Муҳаммаджонов сценарийси бўйича Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган картина кенг танилди. Мутахассислар ва матбуот фикрича, бу ўзбек кинематографистлари томонидан сўнгги вақтларда яратилган энг яхши асарлардан биридир, деб ёзади нашр.

Фильмда ёрқин ролларни Жавоҳир Зокиров, Фаррух Соипов, Матёқуб Матчонов, Улуғбек Қодиров, Юлдуз Ражабова ижро этган.

Картина битта оила мисолида заиф характерли, мафкураси шаклланмаган ёшларнинг экстремистик оқимларга қўшилиб қолиши қандай оқибатларга олиб келиши кўрсатиб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар