Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Бу босқичдаги биринчи ўйинда Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби сафарда «Ал-Айн»дан 1:3 ҳисобида енгилганди.
Иккинчи жуфтликда Жанубий Кореянинг икки клуби — «Чонбурк Моторс» ҳамда «Сеул» ўзаро кураш олиб борди. Беллашувда «Чонбук» футболчилари йирик — 4:1 ҳисобида зафар қучиб, финал сари биринчи қадамни ташлади.
Томонларнинг жавоб ўйини 19 октябрь куни Сеулда бўлиб ўтади.
Осиё Чемпионлар Лигаси Ярим финал. Биринчи ўйин 28 октябрь, чоршанба
«Чонбук Моторс» (Ж. Корея) — «Сеул» (Ж. Корея) 4:1
Голлар: Леонардо, 22-пен (1:0). Рикардо Лопес, 26 (2:0). Леонардо, 40 (3:0). Жу Се Жонг, 46 (3:1). Ким Шин Вук, 84 (4:1).Осиё Чемпионлар Лигасига асос солинган 2003 йилдан бошлаб ҳисоблаганда мусобақада энг кўп Жанубий Корея клублари ғолиб чиққан — 4 бор. 2016 йилги мавсум ярим финалига қадар етиб келган «Чонбук Моторс» 2006 йилги мавсум чемпионликни нишонлаган.
Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» ҳамда Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубларига Осиё Чемпионлар Лигасида икки мартадан зафар қучиш насиб қилган. Ўзбекистон клубларининг турнирдаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб, «Пахтакор» 2003 йилги мавсумда, «Бунёдкор» эса 2008 ва 2012 йилги мавсумларда шунга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)