Эронда рўй берган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди, 11 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда, Fars агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Сеистон ва Билужистон вилоятида содир бўлди. Саровон ва Хаш шаҳарлари ўртасидаги трассада иккита Toyota русумли автомобиль тўқнашиб кетди.
Полиция қурбонларнинг бари Афғонистон вакиллари эканлигини аниқлади. Улар Эронда норасмий бўлиб турган эди.
Изоҳ (0)