Шарқий Хитой соҳилларидаги Фуцзянь вилоятига «Меги» тўфони ёпирилди, табиий офатнинг асосий зарбасини Цюаньчжоу шаҳри қабул қилди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўфоннинг эпицентрида шамол тезлиги соатига 118,8 километрга етмоқда. Метеорологлар «Меги» тўфони Хитой жанубидаги Гуандун вилоятига ёпирилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Тайвань ороли «Меги» тўфони остига тушгани ҳақида хабар қилинганди. У ерда табиий офат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 329 нафари жабрланди.
Изоҳ (0)