Россиянинг Удмуртия Республикаси суди бир неча бор судланган маҳаллий фуқарони адолат қарор топишига тўсқинлик қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Удмуртиянинг Алнашск туманида фуқаро суд эшиттирувига эгиз акасининг ўрнига гумонланувчи сифатида ташриф буюрди», — дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, эркак судга ўлдириш ёки соғлиққа оғир зарар етказиш билан таҳдид қилиш жиноий иши бўйича гумонланувчи сифатида келган.
Суд биносига киришни таъминлаб турган суд ижрочиси эркакнинг эгиз акаси борлигини билгани учун унинг шахсида шубҳаланди. Уларнинг ҳар иккиси бир неча бор судлангани учун суд биносида кўп марта бўлган.
«Суд ижрочиси ушбу ҳолат юзасидан билдириш тайёрлади ва ўз шубҳаларини судьяга маълум қилди. Суҳбат давомида эркак ҳақиқатдан ҳам ўзини акаси сифатида таништиргани маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Эркак адолат қарор топишига ва дастлабки суриштирувни ўтказишга тўсқинлик қилишда айбдор деб топилди. Суд жазо сифатида унга 1 йиллик синов муддати билан 10 ойлик шартли қамоқ жазосини белгилади.
Изоҳ (0)