1975—2014 йилларда Испанияга қироллик қилган Хуан Карлос Биринчи қизи Кристинага нисбатан молиявий қаллоблик айблови бўйича даъвонинг қайтариб олиниши эвазига «Тоза қўллар» жамоатчилик ташкилотига 2 миллион евро доллар таклиф қилган. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Мигел Бернад маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
El Mundo газетаси «Тоза қўллар» раҳбарининг адвокат Вирхиния Лопес-Негрете билан Мадрид марказидаги кафелардан бирида уюштирилган суҳбатининг аудио ёзувини тарқатди.
Суҳбат 2015 йилнинг 10 декабрь куни — молиявий қаллоблик иши бўйича суддан бир ой аввал бўлиб ўтган. «Қиролнинг таклифи — ҳеч қандай излар қолмаслиги учун нақд 2 миллион евро ва бошқа харажатлар учун яна тахминан 300—400 минг доллар», — деб таъкидлади Бернад.
Ташкилот бош котибининг сўзларига кўра, таклиф Хуан Карлос I нинг яқинларидан келиб тушган. Адвокат «Тоза қўллар» раҳбарини тинглаб бўлганидан сўнг пулларни қабул қилишдан бош тортган.
Изоҳ (0)