Шу йилнинг 23—25 сентябрь кунлари Загреб (Хорватия)да бўлиб ўтган дзюдо бўйича Гран-при турнирида иштирок этган ўзбекистонлик Суҳроб Турсунов бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг Гран-при турнирида 31 давлатдан 229 спортчи иштирок этди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Муҳаммадлазиз Қаюмов (-73 кг), Суҳроб Турсунов (-73 кг) ва Эрбол Рустамов (-90 кг) ҳимоя қилди.
Қаюмов ва Рустамов саралаш баҳсларидан ўта олмади, Турсунов эса бронза медали учун баҳсда косоволик Кил Гяковни «иппон» баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақа регламентига кўра, учинчи ўринни эгаллаганлар 1000 АҚШ доллари (800 доллар — дзюдочи, 200 доллар — мураббий)га эга бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)