Ҳиндистонда давом этаётган ўсмир футболчилар иштирокидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз юришига чорак финалда якун ясади.
Мусобақанинг «D» гуруҳини 9 очко билан 1-ўринда якунлаган Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги жамоа, «C» гуруҳида тўплаган 5 очкоси билан иккинчи бўлган Ироқдан енгилди — 0:2. беллашувда Муҳаммад Довуд дубл қайд этишга муваффақ бўлди.
Мазкур ғалаба Ироқ терма жамоасига Япония ва Эрондан кейин ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати чиптасини тақдим этди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса мундиалдан четда қолди.
Осиё Чемпионати У16 Чорак финал 23 сентябрь, жума
Ироқ — Ўзбекистон 2:0
Голлар: Муҳаммад Довуд, 6 (1:0). Муҳаммад Довуд, 79 (2:0).Четлатиш: Шуҳрат Неъматов, 81 (Ў).Ўзбекистон У16: Абдувоҳид Неъматов — Абубакир Мўйдинов, Ихтиёр Холдоров, Муҳаммадали Номозов, Мардон Абдуллаев, Остон Ўрунов, Ғайрат Азизхўжаев (Абдулҳай Исмоилов, 60), Баҳром Соатов (Ислом Каримов, 63), Расул Йўлдошев, Асадбек Собиржонов (Шуҳрат Неъматов, 63), Дониёр Абдуманнопов.
Изоҳ (0)