Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 23-турнинг сўнгги ўйинида Навоийда ўтиб, маҳаллий «Қизилқум» клуби «Насаф»ни қабул қилди ва 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
23-тур «Локомотив»нинг «Обод»га қарши очко йўқотиши билан бошланган бўлса, 24 сентябрь куни яна 6 та беллашув бўлиб ўтганди.
«Қизилқум» — «Насаф» ўйинида қаршиликларнинг легионер футболчиси Драган Черан 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Мезмонларнинг легионери Неманя Ёванович ҳам худди шу ишни такрорлади.
«Насаф» аввалига 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса, навоийлик футболчилар кейинроқ 3 та гол уришга эришди. Қарши клубини сўнгги сонияларда Шаҳбоз Эркинов мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 23-тур беллашуви 25 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)