«Реал Мадрид» футбол клубининг собиқ устози, айни дамда «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо 2015 йилнинг ёзида «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес унинг клубга қайтишини сўрагани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Британиялик журналист Роберт Бизлининг Моуриньо фаолияти ҳақидаги китобида Перес португалиялик мутахассисдан гўёки уни «Реал»га қайтишини ва жамоадан Серхио Рамос, Пепе ва Марселони кетказишни сўрагани ҳақида сўз боради.
Моуриньо ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ эканини ҳамда «Реал Мадрид» билан ортга қайтиш масаласини муҳокама қилмаганини айтди.
Изоҳ (0)