КХДР ҳукумати мамлакатнинг шимолий ҳудудларида 1945 йилдан буён кузатилган энг кучли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бош вазир Пак Бон Дю Сунчоннинг йирик цемент заводида мажлис ўтказиб, унда табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Хамгён-Пукто вилояти учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга буйруқ берган.
Ҳукумат раҳбари, шунингдек, сув тошқини ҳудудидаги шаҳар ва қишлоқлар аҳолисига инсонпарварлик ёрдами, биринчи галда, озиқ-овқат ва биринчи зарурат буюмларини етказувчи темирйўлни назоратидан ўтказди.
КХДРда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун аҳолини сафарбар қилиш давом этмоқда. Хамгён-Пуктога бошқа ҳудудлардан минглаб қурувчилар юборилган.
Вилоятда электр узатиш симлари, вайрон бўлган темирйўллар, кўприклар ва йўлларни қайта тиклаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи марказлар ташкил этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)