Скотланд Ярд Кембридж герцогиняси Кейтнинг синглиси Пиппа Миддлтоннинг суратларини ўғирлашда гумонланувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
35 ёшли эркак Нортгемптоншир графлигида 24 сентябрь, шанба кечаси ҳибсга олинди.
Гумонланувчи Пиппа Миддлтоннинг суратлари сақланган Apple iCloud булутли сервисини бузиб кирган; унда 3 мингга яқин сурат сақланган. Уларда шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт болалари — валиаҳд шаҳзода Жорж ва малика Шарлоттанинг суратлари бўлган.
The Daily Mail’да ёзилишича, аввалроқ аноним сотувчи Британиянинг The Sun ва Daily Mail газеталари билан боғланиб, Пиппа Миддлтоннинг iCloud’даги уч мингта суратини таклиф қилган. У суратларни ҳеч ким сотиб олишга рози бўлмаса, уларни 48 соат ичида чоп этиш билан таҳдид қилган.
Изоҳ (0)