Канада почтаси мамлакат хоккейи тарихидаги энг яхши ҳужумчиларга бағишланган янги маркалар сериясини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хоккей шон-шуҳрати залида ташкил этилган махсус маросимда Фил Эспозито, Дэррил Ситтлер, Марк Мессье, Ги Лефлёр, Стив Айзерман ва Сидни Кросби суратлари туширилган маркалар тақдим этилди.
Россия термасига қарши Жаҳон кубоги ярим финалига тайёрланаётган Сидни Кросбидан ташқари барча беш нафар хоккейчи маросимда иштирок этди. Кросби ўрнига унинг ота-онаси ташриф буюрди.
Канада почтаси аввал ҳам хоккейга бағишланган маркалар тўплами — «Катта олтиталик», «МХЛнинг Канада клублари», «Буюк дарвозабонлар», «Юлдузларнинг юбилей учрашуви» ва бошқаларни тақдим этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)