Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар амалдаги бош мураббий Хосе Даниэл Карренони истеъфога чиқарди.
«Championat.asia» нашри Қатарнинг Wikipedia’даги саҳифасига асосланиб, айни вақтда бош мураббий сифатида «Ас-Садд» устози Жезуалдо Феррейра кўрсатиб қўйилганини маълум қилди. Мазкур мутахассис ўз вақтида Португалиянинг «Порту», «Спортинг» каби клубларида фаолият олиб боргани билан танилган.
Қатар терма жамоаси учун ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи муваффақиятсиз бошланган бўлиб, аввалига Эрондан 0:2, кейинроқ эса Ўзбекистондан 0:1 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинганди.
Навбатдаги икки турда қатарликлар Жанубий Кореяда меҳмон бўлади ва Сурияни Доҳада қабул қилади. Биринчи учрашув 6, иккинчиси эса 11 октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)