Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон термаси чорак финалга йўлланма олди.
Дастлабки икки турда Таиланд ва Яман ўсмирларини мағлуб этган ўзбекистонликлар, ҳал қилувчи 3-турда 6 очкога эга бўлиб турган КХДРни 3:1 ҳисоби билан доғда қолдирди.
Учрашувдаги барча гол иккинчи бўлимда киритилди. 75-дақиқага келиб кореялик футболчилар йирик мағлубиятдан қутулиб қолди.
Темур Олимхўжаев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалда «C» гуруҳида иккинчи бўлган Ироқни синовдан ўтказади. Мазкур беллашув ғолиби 2017 йил бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига йўлланма олади.
Қайд этиш керак, «D» гуруҳи 3-туридан жой олган иккинчи ўйинда Таиланд ва Яман термалари муроса кўчасини танлади — 1:1.
Осиё Чемпионати У16 «D» гуруҳи. 3-тур 23 сентябрь, жума
КХДР — Ўзбекистон 1:3
Голлар: Жасурбек Умрзоқов, 49 (0:1). Расул Йўлдошев, 62 (0:2). Иброҳим Ғанихонов, 68 (0:3). Ри Канг Гук, 75 (1:3).Ўзбекистон U-16: Жасурбек Умрзоқов, Шоҳзамон Хайруллаев, Муҳаммадали Намозов, Остон Ўрунов, Ғайрат Азизхўжаев, Иброҳим Ғанихонов, Шуҳрат Неъматов (Расул Йўлдошев, 62), Ислом Каримов, Абдулҳай Исмоилов, Абдуғани Камолов, Бурхон Ҳасанов (Дониёр Абдуманнопов, 62).
Изоҳ (0)