Венесуэла миллий сайлов кенгаши мухолифатдан уч кун давомида ҳар бир штатдаги сайловчилардан 20 фоиз овоз тўплашни талаб қилди, ана шундагина мамлакат президенти Николас Мадуронинг истеъфоси юзасидан референдум ўтказилади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Бу ишни кўрсатилган муддатда амалга ошириш жуда қийин, негаки мамлакатнинг айрим ҳудудлари қалин ўрмон билан қопланган. Бундан ташқари, сайлов кенгаши 19 миллион сайловчи учун фақатгина 5392 сайлов участкаси очилишини маъқуллади.
Мухолифат ушбу талабларни конституцияга зид деб баҳолади, лекин референдумга бойкот эълон қилмади.
Экспертлар кенгаш Мадурони ўз ўрнида сақлаб қолиш мақсадида бу ишга қўл урганини айтмоқда. Шунга қарамай, ҳали мухолифатда имконият бор — агарда 26 октябрдан бошлаб уч кун ичида керакли овозлар тўпланса, Мадурони истеъфога жўнатиш бўйича референдум 2017 йилнинг биринчи чорагида ўтказилади.
Изоҳ (0)