Мосгосстройнадзор қурилиш назорати қўмитаси Россия пойтахтида лифт қулаши оқибатида беш ишчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бугун (23 сентябрь) муҳандислик тизимлари монтажи чоғида устида ишчилар бўлган юк ва йўловчи ташийдиган кўтаргичнинг қулаши содир бўлди. Бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлди», — маълум қилди ташкилот матбуот хизмати.
Таъкидланишича, қўмита ходимлари воқеа жойига етиб борган. Айни пайтда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.