Уй-жой буюртма қилиш сервиси — Airbnb маблағ жалб қилишнинг иккинчи раунди доирасида 30 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, у капитализацияси бўйича дунёнинг учинчи стартапи бўлиб турибди — бу борада у фақат Uber такси буюртма қилиш сервиси ҳамда Хитойнинг Xiaomi смартфон ишлаб чиқарувчисидан ортда қолмоқда.
Компания хабарномасида таъкидланишича, 555,5 миллион доллар миқдорида инвесторлик маблағи жалб қилинди. Ушбу раунд доирасидаги молиялаштиришнинг умумий ҳажми 850 миллион долларни ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Асосий инвесторлар — Google Capital (Alphabet Inc. инвестицион бўлинмаси) ва Technology Crossover Ventures. Раунд якунларига кўра Airbnb’нинг битта акцияси 105 долларга баҳоланди. Ўтган инвестиция жалб қилиш раундида бу кўрсаткич 93,09 долларга тенг бўлган эди.
Изоҳ (0)